КЕЛИШИЛГАН ЎЙИН ҲАҚИДА АНОНИМ ХАБАР БЕРИШ МУМКИН
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) келишиладиган матчларга қарши курашиш мақсадида 7 та тилда мобил илова яратди. Бу ҳақда мазкур ташкилот матбуот хизмати хабар берган.
Янги илова ёрдамида олдиндан келишиладиган ўйинлар, шунингдек коррупция билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида маълум қилиш мумкин. Иловада UEFA мурожаатга жавоб йўллаш учун электрон почта манзилини киритиш имконияти мавжуд.
Бундан ташқари, UEFA бепул телефон номерни ҳам жорий қилди. Унга келишиладиган матчлар бўйича у ёки бу ахборотга эга бўлган киши аноним шароитда қўнғироқ қилиши мумкин.