ИШГА ЛАЁҚАТ КАЙФИЯТГА БОҒЛИҚМИ?

Биз қайси вақтда ишга чанқоғу, қайси пайтда дангаса бўламиз. Бу ҳолат,албатта, ҳар кимда ҳар хил кечиши, табиий. Куннинг турли вақтларида инсон турли кайфиятда бўлади. Демак, ишчанлик ҳам шунга қараб ўзгаради.

Тонгги 6 дан – 7 гача – “ойна”, бу вақтда инсоннинг хотираси ҳамма пайтдагидан яхшироқ ишлайди. Олинган барча маълумотлар осон ўзлаштирилади.

8 дан 9 гача мантиқий фикрлаш ишга тушади. Бу ҳар қандай фаолиятни, яъни эслаб қолиш ҳамда таҳлил қилишни амалга ошириш учун қулай фурсат.

9 дан 10 гача ахборотлар ва статистик маълумотлар билан ишлашнинг энг маъқул вақти.

11 дан 12 гача ақлий фаолият бироз сусаяди. Бу пайтда бошқа нарсага чалғиган маъқулроқ. Масалан, мусиқа эшитиш мумкин.

11:00 дан 14:00 гача тушлик учун энг қулай фурсат.

12:00 дан 18:00 гача фаол меҳнат учун энг яхши имконият.

21:00 дан 22:00 гача ақл ва асаб тизимига дам бериш вақти.

Навбатдаги соатдан тонга қадар кун бўйи чарчаган жисмингизга ором беринг. Зеро, унутмангки, янги келаётган муродбахш кунингиз кучга тўлиб, тетиклашган, руҳият ва танигизга боғлиқ. Ахир бежизга айтишмайдику “яхши дам меҳнатга ҳамдам” деб.

Яна ўқинг:  МАЛИНА САРАТОНГА ҚАРШИ ЯНГИ ВОСИТА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: