ТИЛСИЗ ЁВ ТИЛСИМИ ОГОҲЛИК

Кунлар совиб, қиш яқинлашгани сари хонадонларимизда иситиш ускуналаридан фойдаланишга эҳтиёж сезамиз. Аммо улардан тўғри фойдаланиш қонун-қоидаларига ҳамма ҳам амал қилавермайди. Натижада кўнгилсиз ҳодисалар рўй бериши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.

Шайхонтоҳур тумани ИИБ ЁХБ инспекторлари кичик сержант Азизжон Азимов ҳамда кичик сержант Шуҳрат Арибжонов мунтазам равишда маҳалла ва ўқув муассасаларида бўлиб, ёнғин хавфсизлиги қонун-қоидаларини тушунтириб, айниқса ёшлар ўртасида “Ўз уйингни ўзинг асра!” шиори остида суҳбатлар ўтказишда фаол иштирок этмоқдалар.

Учрашувларда олов билан курашиш фақатгина ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг эмас, балки ҳар бир фуқаронинг бурчи эканини, очиқ алангадан фойдаланаётганда эҳтиёткорлик чораларини кўриш, электр ва газ ускуналарини соз ҳолда тутиш, қўлбола иситгич асбобларидан фойдаланмаслик зарурлигини эслатиб ўтамиз. Юқоридаги қоидаларга доимий равишда амал қилиб борилса, йиллаб тўпланган мол-мулк, уй-жойни сақлаб қолиш, қолаверса, ҳар бир фуқаро ўзининг ва яқин кишиларининг ҳаётини ҳам асраган бўлади.

Шерзод НУРМАТОВ,

Шайхонтоҳур тумани ИИБ ЁҲБ инспектори, кичик сержант

Яна ўқинг:  Хушхабарлар, рақамлар (2013-49)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: