ОЛАМ ВА ОДАМ – БОЛАЛАР НИГОҲИДА

Маълумки, юртимизда ёш авлоднинг камол топиши, ўз истеъдод ва иқтидорини эркин намоён этишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Истиқлол йилларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида барпо этилган Болалар мусиқа ва санъат мактаблари мазкур ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир.

Жорий йилнинг “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши муносабати билан куни кеча Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Олам ва одам – болалар нигоҳида” мавзуида Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи иқтидорли ўқувчиларининг асарлари кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада 100 дан ортиқ тасвирий санъат наъмуналари томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, мазкур кўргазмада намойиш этилган асарларнинг муаллифлари жорий йилда Италия, Австрия, Чехия, Польша, Россия ва Ҳиндистонда бўлиб ўтган халқаро кўргазма ва танловларда мувафаққиятли иштирок этишиб, юқори ўринларни қўлга киритишган.

Халқаро танловлар ғолиблари асарларини юртимизда биринчи бор яхлит ҳолда намойиш этаётган ушбу кўргазма шу йилнинг 26 ноябрига қадар давом этади.

Ч.ХУШВАҚТОВА,

Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  КАРТОШКАЛИ КОТЛЕТЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: