ОИЛА ВА СПОРТ

Пойтахтимизнинг Чилонзор тумани “2-Қатортол” маҳалласида намунали оилалар ўртасида “Камолот” ЁИҲ Чилонзор тумани кенгаши томонидан “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи” спорт мусобақаси ўтказилди. Қизғин руҳда ўтган тадбирда Акромовлар оиласи 1-ўринни қўлга киритди.

– Спорт билан шуғулланиш ҳар бир инсон учун фойдали деб ҳисоблайман. Фарзандларимизнинг соғлом ўсишида жисмоний тарбиянинг ўрни беқиёс. Шу сабабли биз оиламиз билан маҳаллада бўладиган спорт мусобақаларида мунтазам қатнашиб турамиз, – дейди Аброр Акрамов.

Дарҳақиқат, инсон хаётида спортнинг муҳим ўрни бор. У нафақат саломатликни асрашга хизмат қилади, балки, ўзаро ҳамжиҳатликни ҳам таъминлайди.

Чарос ҲАКИМОВА

Яна ўқинг:  Пенсионерлар учун янги қулайлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: