Ситорадан янги рекорд

Лондонда енгил атлетика бўйича давом этаётган жаҳон чемпионатининг хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларида юртдошимиз Ситора Ҳамидова муваффақиятли иштирок этмоқда. У 10 минг метр масофага югуриш мусобақасида ўтган йилнинг августида Бразилияда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларида ўрнатган Ўзбекистон рекордини янгилади.

Олимпия ўйинларида термизлик спортчи ушбу масофани 31 дақиқа 57,77 сонияда босиб ўтган эди. Бу йилги жаҳон чемпионатида Ситора ўз натижасини 31 дақиқа 57,42 сонияга яхшилади.

С.Ҳамидова 10 минг метр масофага югуриш бўйича дастлабки Ўзбекистон рекордини Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтган XVII Осиё ўйинларида ўрнатган эди.

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза қилиш, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар самарасини ошириш давлатимизнинг доимий эътибор марказида бўлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: