ДЕНИС ИСТОМИН ATP РЕЙТИНГИДА 7 ЎРИНГА ЮҚОРИЛАДИ

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ATPнинг янги рейтингида ўз мавқеини 7-ўринга яхшилаб олди.

Сўнгги рейтинг натижаларига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши теннисчиси жаҳоннинг энг кучли 48-ракеткаси бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов эса 6 ўрин йўқотиб, 148-ўринга тушиб кетган.

Эътиборли томони Дўстов Словакиядаги соврин жамғармаси 85 минг доллар бўлган “Челленжер” мусобақасида муваффақиятли қатнашиши билан ўз мавқеини яхшилаб олиши мумкин.

Мусобақанинг биринчи турида Дўстовга венгриялик Жири Весели (жаҳоннинг 69-ракеткаси) рақиблик қилади.

Яна ўқинг:  БОЛАЛАР НАШРЛАРИ ФАОЛИЯТИ – ДАВР КЎЗГУСИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: