Миннатдорлик мактублари (2014-/44)

Ҳаёт, бахтли яшашнинг бебаҳо имкониятидир. Инсоннинг турмуши фаровон бўлиши учун унга барча эзгуликлар эш бўлади. Бунинг учун унда ирода, сабр, куч ва ғайрат ва матонат бисёр. Аммо ҳаётда шундай нохушликлар бўладики, баъзида инсон яқинларига, дўстларига, ён-атрофдагилар кўмагига суянади. Ана шундай кўмак ва ғамхўрлик кишига янгидан ҳаётга қайтгандек енгиллик ва куч-ғайрат бахшида этади.

Республика кўз касалликлари клиникасида фаолият олиб бораётган қўли енгил, сўзлари малҳам фидойи шифокорлар кўплаб инсонларга бахтли яшаши учун умид чироғини ёққан инсонлардан, десам муболаға бўлмайди. Зеро, кўзларимдаги хасталикдан фориғ бўлишга, дунёга янада теранроқ нигоҳлар билан боқишимга уларнинг эътибори ва юксак тажрибаси сабаб бўлди.

Россиянинг академик С.Фёдоров номидаги “Кўз микрохирургия” клиникасида ўз малакасини ошириб қайтган, ёш бўлишига қарамай билимли ва тажрибали шифокор Беҳзод Шукуровнинг кўмаги менга куч ва далда бўлди. Бош шифокор Клара Валиева, профессор Холиджон Комилов, Наргиза Норматова, Криста Тахгиди, Назрулло Хаджаев, Ольга Волкова каби малакали устоз шифокорларнинг клиникадаги фаолияти кўплаб беморлар дардига малҳам бўлиб келаётгани таҳсинга сазовордир. Келгусида уларнинг фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Муҳиддин ТЎРАҚУЛОВ,

меҳнат фахрийси

Яна ўқинг:  Mehribon onam, qadrdon o`qituvchim

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: