ҚОРИНДА ЙИҒИЛСА ДАМ…

Унинг сабаби ва давоси ҳақида

Она табиат куз фаслида биз учун дармондориларга бой, танага тетиклик бахш этувчи неъматларини инъом этади. Айни шу вақтда танамиз учун зарур минерал моддалар ва витаминларни тўплаб олишади. Аммо меъёридан ортиқ тановул қилинган мева, ортидан совуқ сув ёки бошқа ичимлик ичиш қоринда газ (ел) йиғилишига олиб келади.

Ичакларда ел пайдо қилувчи маҳсулотлар сабабли ёки нотўғри овқатланганингиз туфайли меъда-ичак тизимида қорин дам бўлиши кучаяди. Бунда овқат ҳазм қилиш тизими бузилади. Қоринда кучли оғриқ юзага келади. Касаллик зўрайганда нафас олиш қийинлашади. Ҳаттоки, юрак атрофида оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Метеоризм (ичакларда ел йиғилиши) касаллигини меъда-ичак тизими касалликлари ичида даволашни зудлик билан амалга оширишни талаб этадиган касалликлар турига киритиш мумкин. Гап шундаки, ўз вақтида даволанмаган метеоризм вақт ўтган сайин яна бир қанча жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Жумладан, дисбактериоз (ичаклардаги нормал ва фойдали микроорганизмларнинг нобуд бўлиши натижасида микрофлоранинг бузилиши), колит (ичак яллиғланиши), сурункали гастрит (меъда яллиғланиши), холеöистит (ўт пуфагининг яллиғланиши), овқатни ичакда яхши сўрилмаслигига олиб келади.

Юқоридаги баён қилинган ҳолатга тушиб қолмаслик учун қуйидагиларга амал қилиш лозим:

– Қорин дам бўлиши тез-тез такрорланса, зудлик билан гастроэнтеролог шифокорга мурожаат этиш лозим. Бундай вақтда ичакларда газ тўпланишига олиб келувчи маҳсулотларни истеъмол қилмаслик керак. Ёғли ва қовурилган овқатлар, клетчаткага бой маҳсулотлар, соя, нўхат, ловия, гулкарам ва оқ бош карам, сабзи, бақлажон, бодринг, олма ва нок шулар жумласидан. Шунингдек, қорин дам бўлишига аэрофагия (ҳиқичоқ тутиши), яъни шошиб, чайналмай ейилган таом ва овқат еяётганда гаплашиш ҳам яққол мисол бўла олади.

– Овқатланиш раöионига амал қилинг.

– Айрим маҳсулотларни вақтинча ўз таомномангиздан чиқаринг. Лавлаги, редиска, пиёз, саримсоқпиёз шулар жумласидан.

– Овқатни шошмасдан, секин чайнаш ва бутунлигича ютмаслик керак.

Биринчи ва иккинчи овқатларга турли кўкатлардан қўшиб тановул қилинг. Шивит, арпабодиён ва бошқа кўкатлардан қўшишни ҳам унутманг. Ичакларда йиғилиб қолган газларни ҳайдовчи табиий гиёҳлардан дамлама тайёрлаб ичинг. Булар, албатта, соғлиғингизга ижобий ёрдам беради. Ялпиз, лимон ўт, тоғ райҳон ва бошқалар. Уларни чой ёки шарбатларга қўшиб ичиш ҳам мумкин. Янги пишган ноннинг ўрнига бир кун аввал ёпилган нон ёки қотган нон истеъмол қилинг.

Яна ўқинг:  Узум данагининг экстракти тишларни кариесдан ҳимоя қилади

Метеоризм кучайган пайтда спиртли ичимликлар, квас, газли ичимликларни ичиш мутлақо ярамайди!

Аэрофагия ўзи нима?

Юқоридаги термин кўпчилигимизга нотаниш туюлиши табиий. Аммо бу ҳолатни деярли ҳар куни ўзимиз билан ёки ён атрофимиздаги кишиларда учратишимиз мумкин. Ҳаво ютиш, ортиқча ютилган ҳавони қайтариб чиқаришга аэрофагия дейилади. Табиатан овқат ютаётганда қисман ҳаво ҳам бирга ютилади. Аэрофагия, одатда оч қолиб шошилиб ва гаплашиб туриб овқат ейиш ёки кўп сўлак ажралиши туфайли рўй беради. Катталарда учрайдиган аэрофагия (ҳиқичоқ тутиш) кўпинча невроз ёки меъда ичак тизимида муаммолар мавжуд бўлса, (меъданинг яра касаллиги, сурункали гастрит (меъда шиллиқ қаватининг яллиғланиши) ҳамда юрак етишмовчилиги, аорта аневризмаси ва бошқаларнинг белгисидан дарак беради.

Аэрофагиянинг олдини олиш учун овқатланиш тартибига риоя қилиш, овқатни шошмасдан, оз-оздан ейиш лозим. Эмадиган болада эса аэрофагия қуруқ сўрғич сўраверганидан ёки сути кам кўкракни эмганда пайдо бўлади. Бунда боланинг иштаҳаси йўқолиши ва озиб, дармони қуриши мумкин.

Аэрофагиянинг белгилари қуйидагилардан иборат:

Эмаётганда бола чинқириб йиғлайди, қорни дам бўлади, эмиб бўлгач, сутни қайтариб қусиб ташлайди. Агар она эмизаётганда аэрофагия белгилари пайдо бўлса, эмизишни тўхтатиши ва болани тик ҳолда кўтариб туриши керак. Шунда кекирик аралаш ҳаво чиқиб кетиб, бола тинчланади ва аҳволи яхшиланади. Аэрофагия ҳолати қайтарилаверса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Умумий амалиёт шифокори Ойжон ТОШПЎЛАТОВА тавсиялари асосида Наргиза УГЛАМОВА тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: