Мен сиздан шифо топдим…

2011 йилнинг куз ойларида тўсатдан соғлиғим ёмонлашиб қолди. Шаҳримиздаги турли хил шифохоналарнинг неврология бўлимида даволандим. Бир сўз билан айтганда, дори-дармонларга боғланиб қолдим. Тушкунликка тушиб юрган кезларим танишларимдан бири “Ботаника” сиҳатгоҳини тавсия қилиб, айнан менга ўхшаган беморлар учун кўплаб муолажалар малакали мутахассислар томонидан олиб борилишини айтиб қолди. Вақтни бекор ўтказмай, “Ботаника” сиҳатгоҳига бордим. Келибоқ бу ердаги даво муолажаларидан кўнглим ёришди. Яна шуни мамнуният билан таъкидлашни истардимки, “Ботаника” сиҳатгоҳи бош шифокорининг ташаббуси билан сиҳатгоҳда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши анъана бўлиб, мен даволанаётган пайтим бу ерга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар – Лутфулла Саъдуллаев ва Гулчеҳра Саъдуллаевалар ташриф буюришди.

Хаста кўнгилларга маънавий озуқа ҳадя этиб, ҳам руҳан, ҳам маънан, соғлиғимиз яхшиланишига сабабчи бўлган эл ардоғидаги ушбу санъаткорларга ҳам ўз ташаккуримни билдираман.

Энг муҳими, врачларнинг эътибори ҳар қандай таҳсинга лойиқ. Шу сабабли севимли газетам орқали ҳамкасбларимга жумладан, “Ботаника” сиҳатгоҳи бош шифокори Мирабзал Юнусовга, бўлим бошлиғи Хуршида Юнусовага, невропатолог Фотима Раҳимбоева, ҳамшира Эльноза Ҳакимова, уқаловчи ҳамшира Шарифа Юлдошева, сув муолажаси ҳамшираси Барно Турсунбоева ва даволаш машқлари ҳамшираси Нилуфархон Қодировага ва бошқа сиҳатгоҳ ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шарафли ва масъулиятли касбингизда омад ва муваффақиятлар тилайман.

Лола САГДУЛЛАЕВА

Яна ўқинг:  YАNGI KUN

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: