ВЕЛОСПОРТЧИЛАРИМИЗНИНГ ЮТУҒИ

Таиланднинг Бангкок шаҳрида велоспорт бўйича ўтказилган Осиё кубогида Ўзбекистон спортчилари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритди.

Нуфузли мусобақанинг ғолиб ва совриндорларини Тошкент халқаро аэропортида спорт жамоатчилиги, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида спортни изчил ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор самарасида спортчиларимиз жисмоний куч ва маҳоратда ҳеч кимдан кам эмаслигини намойиш этиб, қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Осиё ва Олимпия ўйинларида мунтазам юқори натижаларга эришиб келмоқда.

Қитъанинг ўттизга яқин давлатидан энг кучли велопойгачилар иштирокида ўтказилган Осиё кубогининг велотрек баҳсларида тажрибали спортчимиз Владимир Тўйчиев гуруҳ пойгаларида олтин, шахсий пойгаларда кумуш медални қўлга киритди.

Осиё кубогининг шахсий ва гуруҳ пойгаларида қатнашган спортчиларимиздан Дилмурод Сиддиқов биттадан кумуш ва бронза, Екатерина Кнебелёва иккита бронза медаль билан тақдирланди, қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларида Алла Безуглова кумуш медални қўлга киритди.

Мусобақанинг жамоавий пойгаларида Владимир Тўйчиев, Сергей Медведев, Тимур Гумиров ва Руслан Фёдоровдан иборат терма жамоамиз шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  ОҚСИЛГА БОЙ МАҲСУЛОТ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: