
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Ҳамшира – 2017” кўрик-танловининг мамлакат босқичида бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, шифокорлар, ҳамширалар иштирок этди.
Халқимиз соғлиғини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бирламчи тиббий санитария ёрдамини кўрсатиш, аҳолини патронаж ва шошилинч тиббий хизмат билан қамраб олишда ҳамшираларнинг хизмати катта.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Э.Боситхонова ва бошқалар мамлакатимизда жаҳондаги илғор тажрибалардан келиб чиқиб, ўрта ва олий маълумотли ҳамширалар тайёрлаш тизими яратилгани ва бу жараён узлуксиз тараққий эттирилаётганини, мазкур танлов аҳолининг репродуктив саломатлигини асраш, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ҳамшираларнинг ўрни ва ролини ошириш, ижтимоий фаоллигини ва билимини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Президентимизнинг жорий йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, жисмонан ва соғлом авлодни вояга етказиш, юртимиз тиббиёт муассасаларида энг илғор ва замонавий шарт-шароитлар яратиш ҳамда тиббий хизмат сифатини янада оширишда дастуриламал бўлаётир.
Мазкур ҳужжатлар ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси доирасида ўтказилган танловнинг якуний босқичи иштирокчилари тиббиёт соҳасидаги амалий ва назарий билимларини намойиш этиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимидаги кенг кўламли чора-тадбирлар моҳияти, унда ҳамшираларнинг ўрни ва вазифаси бўйича билимини синовдан ўтказди.
Қизғин баҳслар якунида Тошкент шаҳар шошилинч тиббий ёрдам клиник шифохонаси ҳамшираси Шаҳноза Фозилова биринчи ўринни қўлга киритди. Наманган вилояти Поп туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси Феруза Бўтаева иккинчи, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлими ҳамшираси Муҳаррам Салимова учинчи ўринни эгаллади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
