Учар автомобил кўпчиликни ҳайратга солди

Женевада намойишда келажак автомобили сифатида қаралатилаётган “Pop.Up” дрони учар машинаси кўпчиликни ҳайратга солди.

Транспорт капсуласи тўрт ғилдиракда ҳаракатланиши мумкин. Фазога эса саккиз парраги ёрдамида кўтарилади. Ерда ҳам, кўкда ҳам тўла автоном ҳолда ишлайди.

Келажак транспортида нимаики бўлиши керак бўлса, унда барчаси мужассам: автономлик, электр ёрдамида ҳаракатланиш, тўла “онлайнлик” ва ҳоказо. Ер транспортидан ҳаво транспортига айланиши учун салондан тушиш шарт эмас. Ҳавода ҳам, ерда ҳам электромотор ёрдамида ҳаракатланади, иккала режим учун алоҳида батареялари бор.

Компания учармобилни шахсий қўлларга бермоқчи эмас, умумфойдаланишга топширмоқчи. Мижоз мобиль қурилмаси орқали манзилни кўрсатиб, учар таксига буюртма беради. Pop.Up тизими мавжуд инфраструктура ва йўловчи истагидан келиб чиқиб йўналишни ҳисоб-китоб қилади.

Йўловчи капсуласининг карбон монококи узунлиги 2,6, бўйи 1,4 ва кенглиги 1,5 метр. Дроннинг умумий ўлчами эса 5га 4,4 метр. Тўла автопилот билан жиҳозлангани туфайли истаган йўловчи унинг хизматидан баҳраманд бўлиши мумкин.

 

Н.Бердиқобилов

Яна ўқинг:  Эл эъзози – азиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: