ШОКОЛАД ВА УНИНГ ФОЙДАСИ

Французлар 1995 йил 11 июлда халқаро «Шоколадлар куни» ни бошлаб беришди ва бу байрам ҳозирги кунга қадар нишонланиб келинмоқда. Илк бор шоколадлар дорихоналарда тайёрланган ва уни «маъбудлар озуқаси» деб номлашган.

Испанлар шоколодни дастлаб Европадан олиб келишган ва уни «қора олтин» деб аташган. Улар шоколадни организмнинг куч-қувватини мустаҳкамлаш ва чидамли бўлиш мақсадида тановул қилишган. Кейинчалик Европада фақатгина киборлар даврасида шоколад истеъмол қилиши мумкин бўлган. Орадан анча вақт ўтиб яъни, ХХ асрнинг бошларига келиб корхоналар шоколадларни кенг миқёсда ишлаб чиқариши натижасида, оддий аҳоли орасида ҳам шоколод истеъмол қилина бошланган. Шоколад таркибида чарчоқни қолдирувчи ва кайфиятни кўтарувчи моддалар мавжуд. Қора шоколад таркибидаги эндорфин (бахт гормони)нинг кўпайишини рағбатлантиради. Бош миядаги хурсандчилик марказига ижобий таъсир ўтказади, организм фаоллигини бир меъёрда ушлаб туради. Шоколад қариш жараёнини секинлаштиришга ёрдам беради.

Филадельфиялик тадқиқотчиларнинг аниқлашларича шоколод инсон миясига муҳаббат реакциясини чақиради. Сут билан аралаштирилиб тайёрланган шоколад эса болажонлар учун жуда фойдали ичимлик ҳисобланади.

Малоҳат НАЗАРОВА тайёрлади.

Яна ўқинг:  Босма ОАВга ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИ АЖРАТИЛДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: