МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг бўлиб ўтган йиғилишида Халқ таълими вазирлигининг болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб этишнинг бугунги аҳволи ва истиқболлари ҳақидаги ахбороти тингланди.

Тадбирда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг раиси А.Маматов, Халқ таълими вазири Т.Ширинов ва бошқалар мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодга босқичма-босқич таълим бериш, юксак маънавиятли ҳамда соғлом фикрлайдиган шахсларни тарбиялашнинг самарали механизми шаклланганини таъкидлади. Бу борада ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.

Соҳани янада ислоҳ этиш мақсадида 2007 йил 25 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжатда давлат мактабгача таълим муассасаси, нодавлат мактабгача таълим муассасаси ва қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисидаги низомлар тасдиқланган. Бу давлат мактабгача таълим муассасаларини янада такомиллаштириш имконини берди.

Бугун мамлакатимизда 4978 та давлат мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.

Давлатимиз томонидан уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, техник ҳамда ўқув-услубий жиҳозлар билан таъминлашга доимий эътибор қаратилмоқда. Масалан, ҳар йили давлатимиз таълим соҳасига ажратаётган маблағларнинг ўртача ўн фоизи мактабгача таълим муассасаларини таъминлашга йўналтирилмоқда. 2012 йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 343,9 миллиард сўмдан ошди.

Шу билан бирга, мамлакатимизда нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳам фаолият кўрсатмоқда ва уларнинг сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.

Тадбирда мактабгача таълим муассасаларида тарбия ишларини такомиллаштириш, педагоглар малакаси ва маҳоратини ошириш, таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этишга доир ишлар таҳлил этилди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сардор ТОЖИЕВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Бўлажак мутахассислар устозлар тажрибасини ўрганишди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: