МАҚСАД — ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва мамлакатимиздаги БМТ Тараққиёт дастури кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари учун БМТнинг Ўзбекистон ҳамда хориждаги тендер харидлар тизимида иштирок этиш имкониятлари тақдимотини уюштирди.

Тақдимот маросимига қурилиш ва қурилиш материаллари, мебель, фармацевтика, матбаа ва ахборот технологиялари соҳасида фаолият кўрсатаётган 60 дан ортиқ ишлаб чиқариш компанияси вакиллари таклиф этилди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг шу йил 26 мартда қабул қилAинган “Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва мамлакатимиз экспортчи корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун имтиёзлар ҳамда преференциялар тизими яратилгани қайд этилган. Бу борада экспортчи корхоналар, авваламбор, кичик бизнес субъектларига маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаш, уларни ташқи бозорларга чиқариш масалаларида кўмаклашишга ихтисослашган тузилмалар ҳам ташкил қилинди. Тадбирда сўзга чиққан Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов шу ҳақда гапирди.

Шу боис мазкур тадбирнинг ташкил этилиши мамлакатимиз тадбиркорларини халқаро тендерларга янада кенг жалб қилишга бевосита боғлиқдир. Жумладан, тақдимот маросими хусусий сектор вакилларининг БМТ Тараққиёт дастури эҳтиёжлари учун товарлар ва хизматлар етказиб бериш имкониятлари ҳақида хабардорлигини оширишга ёрдам беради.

Тадбир давомида БМТ Тараққиёт дастурининг шу йилнинг охиригача харидлар режаси ва 2013-2014 йилдаги истиқболли режалари тақдим этилди ҳамда муҳокама қилинди. Бундан ташқари, иштирокчилар БМТ харидлари сиёсати ва жараёнлари билан танишиб, тендерларда қатнашиш ҳамда аниқ таклифларни тайёрлаш бўйича амалий маслаҳатларни олишди.

М.МАМЕТОВА,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Жанубий кореялик шифокорлар Андижонда болаларни тиббий кўрикдан ўтказди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: