Оилада спорт – завқли машғулот

Юртимизда оммавий спортни ривожлантириш, хусусан, оилалар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали оилалар ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг мантиқий тафаккур даражасини ўстиришга катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, миллий ўйинларни янада кенгроқ тарғиб этиш, жумладан, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтишини таъминлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга эришилмоқда.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълими вазирликлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши ҳамкорлигида “Соғлом оила” шиори остида “Отам, онам ва мен – спортчи оила” спорт ўйини мусобақалари ўтказилмоқда.

Яқинда “Қушбеги” болалар спорт мажмуасида ўтказилган республика босқичи ўйинларида Мадаминовлар оиласи ғолиб бўлди.

– Отам ва онам ўқитувчи, – дейди Зайниддин Абдуллаев. – Бўлиб ўтган спорт мусобақасида оилавий иштирок этдик ва ғалаба қозондик. Шартлар мураккаб бўлиш билан бир қаторда жуда қизиқарли. Мен ўзимга дўстлар орттирдим, кўплаб оилалар билан дўстона муносабатлар ўрнатдик. Мусобақани ташкиллаштиришдан мақсад ҳам жисмоний чиниқиш, соғлом турмуш тарзини яратиш ва барчани эзгу мақсадлар йўлида бирлаштиришдан иборат, деб ўйлайман. Менинг оилам, маҳаллам, туманим, халқим, биз бутун бир оиламиз!

Дарҳақиқат, ушбу тадбирлар замирида оилалар ўртасида маданий ва маърифий спорт мусобақалари самарадорлигини ошириш, соғлом муҳитни янада барқарорлаштириш, қадимий ақл-идрок ўйинларини маънавиятимизнинг бир бўлаги сифатида эъзозлаш, ўзаро ҳамжиҳатликни таъминлаш каби эзгу ниятлар мужассам.

Д.ҚАРШИБОЕВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: