СПАЗМОФИЛИЯ қандай касаллик?

Ҳар бир ота-она фарзандининг соғлом ва дуркун улғайишини орзу қилади. Айниқса, оналар ўдакларини кўкрак сути билан эмизиб боқишга катта эътибор қаратишлари зарур. Чунки, она сутида чақалоқ организми учун керакли бўлган барча минерал моддалар ва витаминлар мавжуд.

Агар чақалоқ инжиқланиб, уйқуси бузилса, шунингдек, иштаҳаси пасайиб, унинг таянчҳаракат тизими (суяклари)да ўзгаришлар кузатилса дарҳол шифокор-педиатрга мурожаат этиш шарт. Сабаби чақалоқлик ва илк гўдаклик даврида организмда Д витамини етишмаса ёки бола очиқ ҳавода қуёш нурларидан баҳраманд бўлмаса рахит касаллиги ривожланиши эҳтимоли юқори бўлади. Бу касалликда суяк ҳосил бўлиши ва унинг минераллашуви бузилади. Рахит ўз навбатида спазмофилия касаллиги ривожланишига туртки бўлади.

Спазмофилия (spasmophilia) – бу болаларни биринчи 6-18 ой ҳаёти давомида учрайдиган талваса ва спастик талвасаланиш синдроми билан кузатиладиган ва рахит билан боғлиқ бўлган касалликдир. Кўпроқ бу касаллик ўғил болаларда учрайди. Шунингдек хасталик баҳорда кўпроқ кузатилади. Спазмофилиянинг иккита шакли бўлиб, у яққол ва яширин кўринишда бўлади. Касаллик талвасаланиш, томир тортишиш хуружи, ларингоспазм, нафас тўхташи, ҳушидан кетиш билан кузатилади. Агар вақтида беморга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмаса алоҳида ҳолатларда бу касаллик мудҳиш ҳолатларга ҳам олиб келиши мумкин. Узоқ муддатли талвасалар марказий асаб тизимининг шикастланишига ва болани руҳий ривожланишдан орқада қолишига олиб келади. Спазмофилия ўткир гипокальциемия (кальций –1,7 ммоль/дан камайиб кетади) сабабли, организмда электролит дисбаланси ва алкалоз вужудга келганда рўй беради. Қонда тезкор, деярли тўсатдан D витаминининг фаол метаболити миқдори ошиб кетганида ёки бундай вазият катта миқдорларда D2ёки D3витамини қабул килганда, ҳамда узоқ муддат ялонғоч терида радиацияси юқори бўлган жойларда ультрабинафша нурларни қабул қилиш билан вужудга келади. Гипокальциемия қалқонсимон безлар фаолияти бузилганда, кальций миқдорининг ичакда сўрилиши пасайиб кетганда ёки пешоб билан кальцийни кўп миқдорда ажралиши билан ҳам вужудга келади. Бундан ташқари, талваса синдроми кўпинча болаларда қонда магний, натрий, хлоридларни, В1ва В6дармондорилари миқдори пасайиб кетганда ҳам ривожланади. Спазмофилияни яққол кўринишида ларингоспазм, бармоқ мушаклари ва оёқ мушакларининг томир тортишишлари, талвасалар билан фарқланади.

Ларингоспазмда беморнинг товуш чиқарувчи тешиклари торайгани сабабли нафас қисилади, сершовқин нафас олиш, кўкариш, кучли қўрқиш, муздек тер босиш, ҳавони ютоқиб ютиш, қисқа муддат ҳушдан кетиш билан кузатилади. Ларингоспазм хуружи тугаётганда аста-секин нафас олиш тикланади, кейин бола тезда ухлаб қолади. Қўл ва оёқ мушакларини томир тортишишларида елкалар танага ёпишиб, бармоқлар мушт бўлиб тугилиши– I-IV,V бармоқлар букилиб қолиши, II ва III қўл бармоқлари очилиб қолиши (акушер қўли симптоми) аломатлари кузатилади. Қўл ва оёқ мушакларини томир тортишишларида (спазмлари) болани кийинтираётганда,бир неча лаҳзадан бир неча дақиқагача, бир неча соат ва кунларгача кузатилиши мумкин. Оёқ кафти ва панжаларда қаттиқ шишлар ҳам кузатилади. Клонико-тоник талвасалар (эклампсия) спазмофилияни энг кам учрайдиган ва ёқимсиз шаклидир. Болада клонико-тоник талвасалар хуружи билан бошланиб ҳамма мушакларнинг тортишишини ўз ичига олади. Мимик мушаклар тортишиши билан бошланиб, қўл ва оёқ томир тортишишларини, нафас қисилиши, нафас ритми бузилишини ҳам ўз ичига олади. Бунда бола кўкаришни бошлайди, ҳушини йўқотади. Лабларда кўпик пайдо бўлиб, ахлат ва пешоб ажралиши кузатилади. Узоқ кечадиган талвасаларда тана ҳарорати кўтарилади. Талвасалар бир неча дақиқадан бир неча соатларгача кечиши мумкин. Шундай вақтда юрак ёки нафас тўхташи мумкин. Бир ёшгача бўлган болаларда клоник талваса тортишишлари, каттароқ ёшдаги болаларда фақат тоник мушак тортишишлари кузатилади. Болаларнинг биринчи олти ойлигида эклампсия ларингоспазм билан, иккинчи ярим йиллигида қўл ва оёқ мушак тортишишлари кузатилади.

Яна ўқинг:  Шайтонлашнинг олдини олиш мумкинми?

Яширин спазмофилияда бола кўп безовталанади, оёқ титрашлари, даҳанининг титраши, нафас ритмининг бузилишлари кузатилади. Бундай ҳолатларда албатта қондаги кальций, фосфор, кислоталар ва асоси мувозанатини аниқлаш лозим. Яширин спазмофилиядаги характерли белгиларидан бири кўз ҳамда ва лаб бурчагининг бармоқ теккизилганда тортишиши билан кузатилади. Қонни биокимёвий текшириш ҳам гипокальциемияни, гиперфосфатемияни ва алкалозни аниқлашга ёрдам беради.

Касаллик профилактикаси: Рахитнинг олдини олиш, касаллик аломатлари пайдо бўлганида уни тўғри даволаш зарур. Қонда биокимёвий кўрсаткичлар миқдорини назорат қилиш шарт. Шунингдек, бемор болани кальций препаратлари билан ўз вақтида даволаш даркор. Боланинг доимо педиатр назоратида бўлиши тавсия этилади.

Феруза НАЗАРОВА,

тиббиёт фанлари номзоди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: