Ислоҳотларнинг МУҲИМ ТАМОЙИЛИ

Юртимиз мустақиллигининг илк йиллариданоқ “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (1991 йил) қабул қилиниб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг миллий моделини шакллантиришга асос солинди. Ҳар йили 3 декабрь халқаро миқёсда ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланади.

Ижтимоий ҳимоя мазмун моҳияти – кенг маънода мамлакат аҳолисини ижтимоий ва моддий муҳофаза қилинишини таъминлайдиган ва жамиятда қарор топган ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий чора-тадбирлар мажмуи; тор маънода – давлат ва жамиятнинг ёши, саломатлиги ҳолати, ижтимоий аҳволи тирикчилик воситалари билан етарли таъминланмагани туфайли ёрдамга, кўмакка муҳтож фуқаролар тўғрисида ғамхўрлиги. Унинг асосий мақсади аҳоли фаровонлигини таъминлаш, аҳоли қатламларининг таълим, маданият, касб малакаси, даромадлари жиҳатидан кескин тафовутларига барҳам бериш, жамият томонидан инсонга муносиб ҳаёт даражасини ва инсон тараққиётини таъминлашга ёрдам беришдан иборат.

Мақсадли ижтимоий дастурларни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш борасидаги йиллар давомида қўлга киритилган тажриба ҳамда иқтисодиётда кузатилаётган барқарор имкониятлар “Ижтимоий ҳимоя йили” Давлат дастурини ишлаб чиқишда умуман янги услубиятга асосланган ҳолда аҳолининг янада кенгроқ қатламлари қамраб олинишини, дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш жараёнига олим ва мутахассисларни, партияларни, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатларини, нодавлат жамоат ташкилотларини, шу жумладан, чет эл ташкилотларини кенг кўламда жалб қилинишини таъминлади.

“Ислоҳотларимизнинг муҳим тамойилларидан бири – аҳолининг кам таъминланган табақаси, яъни қариялар, ногиронлар, болаларни муҳофаза қилиш, уларни пухта ҳимоялашдир. Ёшларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, иш билан таъминланишида ҳар томонлама ёрдам бериш давлатимизнинг муқаддас бурчидир”.

Ислом КАРИМОВ

“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 22-24-моддаларида етим болаларни ва ота-оналари ёки бошқа қонуний вакилларининг васийлигисиз қолган болаларни; жисмоний ёки руҳий ривожланишда нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларни ўқитиш; ижтимоий ёрдамга ва тикланишга муҳтож бўлган шахслар учун ўқув-тарбия борасида таълим ҳамда васийлик органларининг бурчи ва вазифалари белгилаб берилган.

Бугунги кунда мамлакатимизда жисмоний ва ақлий нуқсони мавжуд болалар ўқийдиган махсус таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳозирги кунда юртимизда 89 та махсус таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 12 таси кўзи ожиз болалар мактаби, 2 таси заиф кўрувчи болалар мактаби, 13 таси кар болалар мактаби, 5 таси заиф эшитувчи болалар мактаби, 22 таси ақли заиф болалар мактаби, 30 та ақли заиф болалар мактаб-интернатлари, 1 та оғир нутқ нуқсонли болалар мактаби, 3 та хулқи оғир-болалар мактаб-интернати, 1 та таянч ҳаракат аъзолари шикастланган болалар мактаби фаолият олиб бормоқда.

Яна ўқинг:  Бир мақсад йўлида ўзаро тотувликда

Асосий Қомусимиз бўлмиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасида “Фуқаролар кексайганда, меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотганда, боқувчисини йўқотганда ва қонунда белгиланган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга”, деб белгиланган.

Бу муқаддас Ватанда инсон қадри азиз. Зеро, юртимизда ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало, инсон, унинг манфаатлари учун хизмат қилади.

Чарос ХУШВАҚТОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: