САРВИНОЗ – халқаро тоифадаги спорт устаси

Халқаро шахмат федерацияси – FIDEнинг Норвегияда бўлиб ўтган конгрессида сирдарёлик Сарвиноз ҚурбонбоевагаХалқаро тоифадаги спорт устасиунвонини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бугун ўзбек шахматчилари қитъа ва жаҳон чемпионатлари, жаҳон шахмат олимпиадаси, Осиё ўйинларида мунтазам юқори ўринларни эгаллаб, мамлакатимизда вояга етаётган ёш авлод дунёда ҳеч кимдан кам эмаслиги ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини исботлаб келмоқда. Сарвиноз Қурбонбоева ҳам ана шундай ёшлардан.

– Сарвинозга бундай унвонни беришда унинг халқаро мусобақаларда қўлга киритган ютуқлари эътиборга олинган, – дейди шахмат бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийи Маматқул Хайлаев. – Ўйлайманки, у ўзининг зафарли одимларини давом эттиради, бундан кейин ҳам юртимиз довруғини дунёга ёйишга муносиб ҳисса қўшади.

Айни кунларда С.Қурбонбоева 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Яна ўқинг:  Миржалол Қосимов: “2013 ЙИЛ ЎЗБЕКИСТОН ФУТБОЛИ УЧУН ОМАДЛИ КЕЛСИН!”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: