Шифобахш мутолаа

турли жанрлардаги китоблар турфа хил касалликларга даво экан

Классикларнинг айтишларича китоб мутолаа қилиш қалбга ҳузур бағишлайди ва унга шифобахш малҳамдай таъсир этади. Яқинда шифокорлар бу ҳақиқатни амалда исботлашди. Китоб ўқиш – жуда катта таъсир кучига эга экан.

Ливерпуль университети олимлари Шекспир асарларини мутолаа қилган кўнгиллиларда мия фаолияти фаоллиги ошганлигини махсус тиббий ускуналарда кузатишди. Поэзия жанридаги китоблар миянинг ҳис-туйғуларига жавоб берадиган соҳаси фаолиятини ошириб, кишида ўз-ўзини назорат қилишни кучайтирар экан. Бу усул билан тиббиётчи олимлар турли руҳий зўриқиш (стресс) ҳолатлари ва фобия (қўрқув)ларни даволашда самарали фойдаланадилар. Шифобахш мутолаа билан ҳар бир инсон шуғилланиши мумкин. Аммо библиотекатерапиянинг қаътий ва бош тамойилларига амал қилиш керак. Яъни, ўқиладиган асар нафақат қизиқарли, балки кишини ўйлашга ҳам мажбур этиши зарур. Бир сўз билан айтганда инсон ўқиган китобидан ўзига хулоса ясаб, ибрат олиши ва ўз ҳаёт йўлини белгилаб олиши шарт. Шунингдек, китобдаги бош қаҳрамон ўқиётган инсон руҳиятига мос бўлиши ва ўзининг бошидан ўтказган воқеаларга монанд воқеа-ҳодисаларни бошидан кечирган бўлиши лозим. Чунки, ҳаёти ўхшаш қаҳрамонлар турмуш тарзидаги воқеалар уни безовта қилаётган муаммоларни бартараф этишга ва ўзини четдан кузатишга ҳамда холисона баҳо беришга ундайди. Ўқилаётган асар қалби жароҳатланган инсонда ҳаётга жўшқинлик уйғотиши ёки унда ширин хотиралар уйғотиб, қалбига малҳам бўлиши даркор. Шундагина шифокор кутилган натижага эришиши мумкин.

Қуйида биз қайси касалликларда қандай китоблар ўқиш мумкинлигини тавсия этамиз.

Классик адабиёт: Турли асаб касалликлари, стресс ҳолатлари, мияга ўрнашиб қолган васваса ва қўрқувларда бу жанрдаги китобларни ўқиш беморда ўзига ишонч уйғотади. Бировларнинг хатоси инсоннинг ўз хатоларини англаб етишда ёрдам беради.

Детектив ва саргузашт асарлар: Диққатни жамлашни ўргатади. Мантиқни ривожлантиради. Босим ўтириб ишлашда кишида сабр-тоқатни тарбиялайди. Кузатувчанлик кишида атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ўз фикрини билдиришга ундайди. Асардаги ўткир сюжетли воқеалар киши руҳиятида кечаётган ғамгин кайфият ва турли муаммолардан чалғитади. Кишини таъқиб этаётган васваса ўй-фикрлар ва турли психозларда тавсия этилади.

Илмий фантастика: Беморда реал воқелик чегараларидан чиқиб, орзу-мақсадларини амалга оширишга ундайди. Яъни, ҳаётда мўъжизалар содир бўлишига ишонтиради. Пациентни қўрқмасдан истакларини амалга оширишга даъват этади. Ўзгаларга ҳам бемор шу жанрдаги китобларни ўқигач юксак орзулар қилишга маслаҳат бераолади. Қаътий тартиб-интизом билан режим асосида яшайдиган, бир сўз билан айтганда “ўз қобиғига ўралиб қолган” инсонларга бу жанрдаги китоблар тавсия этилади. Яна турли фобия (қўрқув)ларга дучор бўлган одамларга ҳам ушбу китоблар шифобахш таъсир этади.

Яна ўқинг:  Болалар тагликлари фарзанд учун фойдалими ёки...

Поэзия (шеърият): Шеъриятга қизиқувчан инсонларда шеърдаги қаътий ритм – организмда кечаётган жараёнларни мўътадил қилади. Шеър инсон қалбида ижобий ўй-фикрларни уйғотади. Атрофдаги инсонларга бағрикенглик билан муносабатда бўлиш, инсонпарварлик ғояларини шакллантиради. Поэзия – инсоннинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Шеърий китоблар депрессия – тушкунликка тушган инсонлар руҳини кўтаради. Логопед машғулотларида инсульт (бош мияда қон айланиши бузилиши)га чалинган беморлар нутқининг бузилишини тузатишда шифокорлар шеър ўқишни тавсия этади.

Эртак ва фольклор адабиёти: Кишида кузатувчанликни шакллантириб, енгил ўқилгани учун бу жанрдаги асарлар одамлар орасида ўзаро мулоқот қилишни ўргатади.

Болаларда гиперфаоллик кузатилса, яъни, мақсадсиз ҳуда-беҳуда ҳаракатларнинг олдини олишда ва яна оғир табиатли, гапга кирмайдиган ўсмирларни тарбиялашда қўлланилади.

Фалсафий ва диний адабиёт: Инсоннинг ердаги ўрни ва коинот, олам ва одам муштараклиги, ҳаёт ва ўлим ҳақида фикрлашга ундайди. Кучли ва ўткир руҳий зўриқиш (стресс)ларда ҳамда сурункали депрессия (руҳий тушкунлик)да тавсия этилади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: