“Насаф”нинг ишончли ғалабаси

Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичида Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” клуби билан баҳслашди.

Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида ўтган учрашув бошиданоқ ташаббусни ўз қўлига олган “Насаф” жамоаси аъзолари ҳужумкор ўйин намойиш этди. 16-дақиқада Акмал Шораҳмедов узатган жарима тўпини Шаҳбоз Эркинов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб, ҳисобни очди. Орадан ўн дақиқа ўтиб, айни шу вазият яна такрорланди. Фақат бу гал Игорь Голбан голга муаллифлик қилди: 2: 0. Ўйиннинг иккинчи ярмида қаршилик футболчилар “Ал-Ҳидд” дарвозасига яна иккита тўп киритди. “Насаф” жамоаси аъзолари Дониёр Нарзуллаев ва Драган Черан рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллаб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Учрашувда 4: 0 ҳисобида ғалаба қозонган “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига йўл олди. Мазкур босқичда қаршилик футболчилар Саудия Арабистонининг “Ал-Фатеҳ” клуби меҳмони бўлади. Учрашув 7 февраль куни ўтказилади.

Яна ўқинг:  Халқ қабулхоналари – инсон манфаатлари йўлида хизмат қилмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: