Жажжи юлдузларнинг ажиб анжумани
“Камалак” юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг Тошкент шаҳар саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Бу йил мазкур тадбирнинг Тошкентда ўтказилган дастлабки саралаш босқичларида 10 мингга яқин ўғил-қиз ўз истеъдодини намойиш этди. Улардан 760 нафари фестивалнинг шаҳар босқичида қатнашиш имконига эга бўлди.
Ўзбекистон давлат консерваторияси заллари, фойе ва ўқув хоналарида болалар мумтоз ва замонавий қўшиқчилик, мусиқа асбоблари ижрочилиги, тасвирий ва амалий санъат, рақс, наср ва назм каби йўналишларда билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.
Ғолиблар фестивалнинг якуний гала-концертида иштирок этади.