ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА шукроналик руҳини сингдирайлик

ёҳуд “Ўксик диллар фарёди” китобини ўқиб

Педагог ва психологлар томонидан катталарнинг кичикларга амалий ўрнак кўрсатиш масаласи ҳамиша юқори баҳоланган. Оилада меҳр-оқибатни кўрган, кузатган фарзандлар Ватан олдида ҳам ўзлигини намоён қила олади. Бугунги кунда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ғурур, ифтихор туйғусини шакллантириш учун, аввало, уларда шукроналик хислатларини шакллантириш лозим.

Юридик фанлари номзоди, профессор, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати мартабасигача эришган Сорахон Аҳмедованинг ҳаёт йўли акс этган “Ўксик диллар фарёди” китобини ўқиб, шу хулосаларни яна бир бор дилдан ҳис этдим. Опани кўп йиллардан бери биламан. Унинг ҳаёт йўлига – ҳалоллик, тўғрилик, муҳтожларга қайишиш, ҳар қандай вазиятда ўзини бошқара олиш қобилиятларига ҳавас қиламан.

Сорахон опанинг ўзлари ёзган, болалигию ёшликларини ҳикоя қилган “Ўксик диллар фарёди” китоби фарзандларимизга ҳаёт мактаби эканини қайта-қайта айтгим келади. Китобда ёшлигида онаси вафот этган, ўгай онанинг зуғумларига учраган уч қизалоқнинг бошидан кечирганлари, меҳрибонлик уйида отасини интизор бўлиб кутганлари, ниҳоят ўз келажаклари учун ўзлари курашишлари кераклигини англаб етганлари кўрсатилади. Ўн саккизга ҳам тўлмаган қизалоқнинг сингилларини қанотига олиб, курашлар ичра ўзлигини топгани акс этади. Иккита ҳимоясиз синглиси учун жавобгарлик ва масъулият ҳиссини англаган, нозиккина елкасидаги оғир юк билан ҳаётнинг ўнқир-чўнқирликларидан мардона ёриб чиқа олгани, етим боши билан кўзлаган барча мақсадларига муносиб эриша олгани тасвирланади.

Дарҳақиқат, бу китоб фарзандларимизни шукроналикка, яхшиликни қадрлашга, курашувчанликка ҳамда юртнинг фаровонлигига ҳисса қўшиш учун жонкуярлик қилишга ўргатади.

Дилноз РЎЗИЕВА,

педагогика фанлари доктори,

профессор

Яна ўқинг:  СОҒЛОМ ФАРЗАНД –ОИЛА БАХТИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: