Салоҳияти юксак, толеи порлоқ

Ўзбекистон ёшлари шундай таърифга лойиқ

Юртимизда юксак салоҳиятли, чуқур билимга эга бўлган ёш авлодни вояга етказиш, уларда она Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат туйғусини юксалтириш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Ана шу мақсадда истиқлол йилларида Президентимизнинг қатор фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Шунингдек, жорий йилга Соғлом бола йили деб ном берилиши ва махсус Давлат дастури ишлаб чиқилиши ҳамда Президентимиз томонидан шу йил 6 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори жамиятимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда яна бир муҳим қадам бўлди.

Сир эмаски, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик ва ён-атрофдаги воқеаларга нисбатан дахлдорлик туйғусини тарбиялаш бугунги кунда тобора долзарб аҳамиятга эга бўлмоқда. Шу мақсадда жойларда талаба ва ўқувчилар иштирокида ўтказилаётган “Соғлом бола тарбиясида миллий қадриятларимизнинг ўрни”, “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, “Ёшлар диний экстремизмга қарши”, “Оммавий маданият – маънавият кушандаси” каби мавзулардаги илмий анжуманлар, учрашувлар, давра суҳбатлари бу борада ижобий натижаларни беради.

Ёшларда мафкуравий иммунитетни кучайтириш, юртимиз ижтимоий ҳимоя тизимидаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш мақсадида “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ўтказилаётган маърифий тадбирларга “Меҳрибонлик уй”лари, махсус мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари қамраб олинаяпти. “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” ижодий кўрик-танлови эса маънавий тарғибот ишларини самарали йўлга қўйган, фаол, изланувчан, фидойи ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш, уларнинг иш тажрибасини оммалаштириш имконини бермоқда. Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан маънавий-маърифий, ҳуқуқий ва ижтимоий-сиёсий мавзуларда истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларга бағишланган 144 номдаги адабиёт, рисола ва қўлланмалар, мультимедиа асарлари, плакатлар тайёрланиб, юртимиз таълим масканларига етказилди.

Ватанимиз келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб обрў-эътиборга эга бўлиши фарзандларнинг таълим-тарбиясига, қандай шаклланиб ҳаётга кириб боришига боғлиқ экани инобатга олиниб, ушбу эзгу мақсадлар давлат сиёсатининг энг устувор йўналишлари этиб белгиланди.

Зеро, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида уларнинг олижаноб интилишларини рўёбга чиқариш, жамиятимизнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ривожланишида тўлақонли иштирокини таъминлаш долзарб вазифадир.

Яна ўқинг:  ДИПЛОМЛАР ТОПШИРИЛДИ

Акбар ШОМИРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги акдемияси тингловчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: