Кўз ёш терапияси: нима учун йиғлаш фойдали?
Кўз ёши терапияси бугунги кунда анча оммалашди. Ўтган асрнинг 80-йилларида ушбу усул билан беморларни даволаш борасида америкалик профессор, психолог Жеймс Пеннебейкер махсус кўргазма ишлаб чиқди.
Унга кўра, стресс (руҳий зўриқиш)дан халос бўлиш учун инсон миясидаги бор ғам-қайғуларини оқ қоғозга тушириши ва барча хафагарчиликларга шу йўл орқали барҳам бериши кўзда тутилган эди. Тиббий назария асосида буни номини экспрессив мактуб деб номлади. Экспрессив мактуб ёзишнинг ижобий томони шундаки, инсон ўз муаммосига ўзи барҳам беради ва кўз ёши орқали стрессдан осон қутулади. Бунинг ёрдамида одам ўзининг кераксиз ва қийнаётган қайғуларидан ўзини озод этади. Аслини олганда, стрессдан қутулиш бу усул жуда самарали ва психологлар томонидан ижобий баҳоланган. Дард-аламга тўла мактуб кейин ёқиб юборилади.
Наргиза Угламова