Инфарктга қарши вакцина

The Daily Telegraph газетасининг хабар беришича, Англиянинг Гарвард институти олимлари инфарктнинг олдини олувчи вакцинани кашф қилишган.

Ушбу кашфиёт жигардаги PCSK 9 генига ўз таъсирини кўрсатиши асосида амалга оширилди. Сабаби шундаки, ушбу ген фаолиятининг бузилиши юрак-қон томирлар тизимида холестериннинг ошишига, томирлар ички деворида кўп миқдорда холестериннинг пайдо бўлиши эса инфарктга олиб келади.

Яратилган вакцина жигардаги PCSK 9 гени мутациясининг ўзига хос шаклини ўрганиш асосида яратилган. Мутантлашган ген инсон қонидаги холестериннинг кам миқдорда бўлишини таъминлайди.

Тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, инфарктнинг олдини олувчи восита ўн йиллардан кейин оммавий фойдаланиш учун тайёр бўлади.

Яна ўқинг:  Бир ручкада 16 миллион ранг

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: