Ўйинчоқсифат чашка
Идиш синса яхшиликка дейишади. Аммо, компьютер қаршисида ишлаётганда бехосдан қаҳва тўла финжонга қўлингиз тегиб кетиб синса, қаҳва эса тўкилиб кийимингизда доғ қолдирса-чи? Синган идиш яхшиликка деймиз-у, бироқ, кийимингизга ўрнашган доғ кўнглингизни ғаш қилиши, табиий.
Ўзингизни кўп ҳам айбламанг. Кўпинча идишларни тушириб юборувчи инсонлар учун Smartgrip компанияси Mighty Mug дея номланган термо-финжонни тақдим этишмоқда. Бу финжоннинг ўзига хос хусусияти – ундаги қаҳва ёки ичимликни шунчаки тўкиб юборолмайсиз. Мазкур кашфиётнинг ўзига хослиги ундаги вакуумли тизимидадир. Идишчанинг қўлида махсус сўрғич бўлиб, у шу мослама орқали столингизга маҳкам ўрнашади ва шу билан биргаликда уни ҳеч қийинчиликсиз столдан қўзғата оласиз ҳам. Мазкур термо-финжоннинг ҳажми 0,47 литр бўлиб, бу бир кишининг кун давомида ичиши лозим бўлган суюқликнинг миқдори ҳисобланади.
Мазкур идишда болангиз учун илиқ сутни ҳам ҳеч иккиланмай сақлай оласиз. Унинг турғун ҳолати боланинг ичимликни тўкиб юборишга йўл қўймайди. Мазкур идишни бемалол микротўлқинли иситкичга қўйишингиз мумкин. Аммо уни зинҳор идиш ювгич ускунага қўя кўрманг. Ғоя муаллифларининг таъкидлашича вакуумли система мутлоқо текис бўлган ерга яхши ўрнашади. Иссиқ ичимликни хуш кўрувчилар учун эса Plug cap иситкич тизимига эга финжон тавсия этилади. Буни электр қуввати орқали амалга оширишингиз мумкин.
Гули НОЗ