Равшан Эрматовдан РЕКОРД

Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионати финалчилари номи ҳам маълум бўлди. Биз учун ҳаммасидан ҳам қизиқроғи финал учрашувини қайси ҳакам бошқариши десам адашмаган бўламан. Зеро, юртимиздаги футбол ишқибозлари бу ўринда фақат ҳамюртимиз Равшан Эрматовни кўришмоқда.

Дарвоқе, ҳакамимизга оид яна бир маълумот. ФИФА ҳаками Равшан Эрматов жаҳон чемпионати чорак финалида Голландия ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасида кечган учрашувни бошқарди. Шу тариқа ўзбекистонлик ҳакам жаҳон чемпионатларида 9 та ўйинни бошқарган рефери сифатида рекорд ўрнатишга муваффақ бўлди.

У тўрт йил муқаддам ЖАРда кечган мундиалнинг 5 та учрашувини бошқариб борган. Бу йилги мусобақада бошқарган ўйинлари сони эса ҳозирча тўртта.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар жаҳон чемпионатларида ҳеч бир ҳакам 8 тадан кўп ўйин бошқармаган. Жоэлю Кинью (Франция, ЖЧ-1994), Бенито Арчундии (Мексика, ЖЧ-2010) ва Хорхе Ларрионде (Уругвай, ЖЧ-2010) шундай натижага эришган эди.

Равшан Эрматов айни вақтда 9 та ўйин билан бу борада рекорд натижага эришиб турибди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим, 36 ёшли ҳакам Бразилиядаги мусобақанинг финал ўйинига тайинланса, ўзининг бу борадаги натижасини янада яхшилаб олиши мумкин.

Яна ўқинг:  Хитой мутахассислари янги технологиялар оламида яна бир инқилоб содир этишди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: