Рўза ва саломатлик

Америкалик мутахассис Пол Брегг ўзининг эллик йиллик шахсий таржибаси маҳсули ўлароқ “Мўъжизакор очлик” деган китобини ёзди. Дунёдаги кўплаб тилларга таржима қилинган бу китоб рўзанинг инсон соғлиги учун энг зарур омил эканининг ўзига хос ташвиқотчисига айланди.

Дарҳақиқат, мутахассисларнинг эътироф этишича, инсон туғилганидан то вафотига қадар узлуксиз ишлаган ҳазм аъзоларига йилнинг маълум бир ойида ярим кундан (12-17 соатдан) ҳордиқ бериб туриши тиббий жиҳатдан фойдали экан. Рўза тутиш танга фойда келтиради ва уни турли хасталиклардан сақлайди. Буни тиббиёт ҳам инкор қилмайди. Вужуд бир ой давомида тубдан ўзгарган бир таъминот тартибига мослашади ва хасталикка қарши кураш қобилияти ортади, озиқ-овқат маҳсулотларидан тўла фойдаланиш учун зарур вақт билан таъминланади. Одам кун бўйи енгил вужуд билан ишлаш, кечаси эса тўла дам олиш ва куч йиғиш имконига эга бўлади. Бу аснода кўрсатилган сабр ва тоқат, шахсият камолида катта аҳамият касб этади. Қоннинг ичакда эмас, мияда “ишлаши” натижасида киши соғлом фикрлайди, ҳодисаларни тўғри баҳолайди ва дунёқарашнинг аниқлигига эришади. Демак, рўзанинг зарари тўғрисидаги гап бутунлай пучдир.

Тиббиёт муассасаларида олиб борилган бир тадқиқотда қоғоз электрофорез усули билан рўза тутганларнинг вакцина протеинлари ўрганилди ва рўзанинг вакцина протеинлари узра салбий таъсири бўлмаслиги олимлар томонидан эълон қилинди.

Саксониянинг Дрезден шаҳридаги касалхона ходимлари Ҳенри Лахман, Бершер Бенер, Мольерилар эса касалларни рўза туттириб даволамоқда. Бугун овқатланишни назорат қилиш, парҳез билан даволаш ишлари олиб борилмоқда. Рўзанинг яна бир фойдали томони шундаки, у қон ишлаб чиқарилишини кўпайтиради. Рўза тутган одамнинг қонида озуқалар камайганда суяк илиги уйғонади (ишга тушади). Шу сабабдан қонга “бой” кишилардан фарқли равишда қони кам кишилар рўза тутганларида қон ишлаб чиқариш кўпаяди. Саратон касаллигининг ўсишини сусайтиради. Бунинг моҳиятини профессор Труб изоҳлаб ўтган.

Энг ажабланарлиси, рўза билан даволовчилар киши соғ-саломат юриши учун йилига 28-32 кун ихтиёрий оч қолиши керак, деган хулосага келганлар. Буюк ватандошимиз шайхурраис Абу Али ибн Сино ҳам кишиларни очлик йўли билан даволаган.

(Давоми бор.)

Одилхон қори Юнусхон ўғли,

Шайхонтоҳур тумани бош имом хатиби

Яна ўқинг:  Фонд фаолиятидан (2014/28)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: