Витаминли салат

Рамазон ойида кўпчиллик уй бекалари ифторлик дастурхонига нима қилсам экан деб ўйлашади. Бу гал сизга тавсия қилмоқчи бўлган салатимиз ҳам дастурхонингиздан жой олишига ишонамиз. Ушбу салат организм учун фойдали, энг асосийси, қисқа вақтда тайёр бўлади.

Керакли маҳсулотлар: 1 дона қизил карам, 200 гр. қайнатилган гўшт, 1 дона қизил булғор қалампири, 4-5 дона тузланган бодринг, консерваланган жўхори, кўк пиёз, кўкатлар ва таъбга кўра салат ёғи.

Тайёрланиши:қизил карамни сомонча шаклида тўғраймиз, қайнатилган гўштни ва бодрингни ҳам сомонча шаклида тўғраб оламиз. Кўк пиёз ва кўкатларни узунчоқ шаклида тўғраб идишга соламиз. Сўнгра жўхори, таъбга кўра туз ва салат ёғини солиб яхшилаб аралаштирамиз.

Тайёр бўлган салатимизни идишларга солиб дастурхонга тортамиз.
Ёқимли иштаҳа!

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2014/27)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: