Тинчлантирувчи дори воситаларини қўллаш бўйича тавсиялар

Врач-психотерапевт Елена Пономарева тинчлантирувчи дори воситаларини қўллаш бўйича қуйидаги тавсияларни беради:

  • Биринчи навбатда, врач беморнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда керакли препаратларни танлаб бериши керак. Баъзи беморлар бир босқични тугатмасдан туриб, бошқа дорини қабул қила бошлайди. Бундай ҳолатларда организм учун керакли доза етиб бормайди, шу туфайли муолажа яхши самара бермайди.
  • Фақат врач тавсиясига кўра муолажа олиш керак. Ўсимликлардан тайёрланган тинчлантирувчи малҳамларни эса бемор ўз хоҳишига кўра руҳий сиқилиш пайтида қўллаши мумкин. Лекин бундай ҳолатларда таъсир кучи кам доривор чойлардан фойдаланган яхшироқ, чунки улар организмга яхши сингади ва кўпроқ фойда беради. Препаратлардан фарқли равишда, бу воситаларнинг салбий таъсири йўқ.
  • Шифокор тавсияси билан бериладиган таблеткаларнинг эса руҳиятга таъсир қилиш кучи юқори, шунинг учун уларни тартибсиз қабул қилиш организмга зарар етказиши мумкин. Тинчлантирувчи воситаларга юзаки муносабатда бўлмаслик талаб этилади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Тиш оғриғини босиш учун табиатдан чора излаймиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: