Одам савдоси – аср муаммоси

Одам савдоси – инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўзининг чегара танламаслиги ҳамда гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан дунё ҳамжамиятида катта ташвиш ва хавотир уйғотмоқда. Ушбу жиноий фаолият ортида мажбурий меҳнат ва донорлик, қуллик, ҳарбий тўқнашувларда фойдаланиш, фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбурлаш каби қабиҳ қилмишлар мужассамдир.

Одам савдоси жиноятчилар учун сердаромад манба бўлиб қолмоқда. Халқаро экспертларнинг баҳолашича, дунё бўйича одам савдосидан тушадиган йиллик даромад 7 миллиард АҚШ долларидан ошмоқда.

Бу эса, трансмиллий уюшган жиноятчилик, коррупция каби хавфли иллатларнинг кенг ёйилишига олиб келади. Ҳамма одамлар қадр-қиммати ва ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар, ушбу қоида БМТнинг 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида, шунингдек, қатор халқаро ҳуқуқий хужжатларда ҳамда миллий қонунчиликда белгилаб қўйилган.

2008 йилнинг 23 июль куни одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси тузилиб, унинг биринчи йиғилиши ўтказилди.

Ушбу йиғилишда комиссия фаолияти билан боғлиқ, ташкилий ҳуқуқий масалалар ҳал қилинди. Хусусан, комиссиянинг иш режаси, одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссияларнинг намунавий Низоми тасдиқланди. Шунингдек, Миллий дастурга мувофиқ, одам савдосига қарши курашиш борасида қонунчиликни такомиллаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Ҳозир “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига шарҳ ва бу соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами тайёрланди ва амалда фойдаланилмоқда.

Бугунги кунда ушбу мавзуга бағишланган давра суҳбатлари, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ўтказиб келинмоқда.

Аҳолининг бу борадаги саводхонлигини ошириш мақсадида фойдаланиш учун қулай бўлган ўқув, услубий қўлланмалар, буклетлар нашр этилиб, тарқатилмоқда.

Шерзод ТОШЎЛАТОВ,

Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи

Яна ўқинг:  Bayram – ko‘ngil shodiyonasi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: