Ёруғ келажак дебочаси

Эртанги кунининг бугунидан ҳам ёруғ, фаровон бўлишини истаган ҳар бир миллат, энг аввало, ёш авлод камолотига алоҳида эътибор қаратади. Бундай эзгу саъй-ҳаракат ифодасини ҳар бир киши мисолида ҳам кўриш мумкин.

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 190-мактабгача таълим муассасасида ҳам болалар тарбиясига ёндашув ўзига хос тарзда йўлга қўйилган. Мазкур масканда “Соғлом бола йили” давлат дастурида белгиланган тегишли вазифаларни бажариш доирасида янги – махсус гуруҳда тарбияланувчи ташкил этилди. Уч-тўрт ёшли болаларни қамраб олган бу гуруҳ бадиий гимнастика, рақс тўгараклари машғулотларида қатнашиши, инглиз тили сабоқларини олиши билан ҳам бошқа гуруҳлардан фарқланади. Гуруҳда ҳар бир болага алоҳида ёндашилиб, тарбияланувчининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда машғулотлар ўтказилади. Ҳали ўз ишини бошлаганига кўп вақт бўлмаса-да, болаларнинг ўрганган билим ва кўникмаларини устозлари ва ота-оналарига намоён этиш мақсадида гуруҳда “Ўйнаб ўйлаймиз – ўйлаб ўйнаймиз” деб номланган очиқ машғулот ташкил этилди.

Дарҳақиқат, болаларнинг ўзига хос олами бор. Уларнинг кўнглига йўл топиш машғулотлар ва сабоқларнинг янада самарали бўлиши учун энг муҳим калитдир. Машғулотлар жараёнини кузатиш учун таклиф қилинган ота-оналар ҳам ўз фарзандларининг чизган расмлари, бадиий гимнастика машқларини бажаришлари, хорижий сўзларни бурро-бурро гапиришларини кузатиб, дилбандлари ишончли қўлларда эканига яна бир бор амин бўлдилар.

Гуруҳ раҳбари Зуҳра Аҳмедова машғулотлар рус тилида олиб борилаётганига қарамасдан болаларнинг қизиқиш билан ҳар бир сабоқни ўзлаштираётганини, шунингдек, тарбияланувчиларни она табиатга меҳр, спортга, саломатлик тўғрисидаги бошланғич билимларга қизиқтириш, уларнинг соғлом ва баркамол бўлиб ўсиши учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Тадбирни кузатар эканмиз, мустақиллик фарзандларининг нақадар эътиборда эканидан кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Заррада қуёш акс этганидек, 190-мактабгача таълим муассасасида ўзимиз гувоҳ бўлган янгиланишлар юртимизда кенг қулоч ёзган – “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли юртнинг фарзандлари соғлом бўлур” эзгу шиори нақадар ҳаётбахш аҳамият касб этаётганини кўрсатади.

Нилуфар ҲАЙИТОВА

Яна ўқинг:  ОРАСТА ҚИЗЛАР – ОИЛА ГАВҲАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: