Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Маҳалланинг энг ораста қизлари” республика форуми ташкил этилди.
2013 йилда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан юртимиздаги барча маҳаллаларда “Ораста қизлар давраси” тўгараклари ташкил этилди. Ушбу тўгаракларнинг асосий мақсади маҳалла қизларида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, ўз хонадони, маҳалласи, атроф-муҳит тозалигига эътиборни кучайтириш, экологик ва тиббий маданиятни юксалтиришдан иборат.
“Соғлом бола йили” Давлат дастурида ушбу жамоат тузилмалари ишини янада жонлантириш, ёшлар онгига миллий қадриятларимизни чуқур сингдириш, уларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган. Тўгарак асосида ташкил этилган “Ораста қизлар давраси” кўрик-танловларида мамлакатимиз бўйича эллик минг нафардан ортиқ қиз қатнашди. Ҳар бир туман, шаҳардан бир нафардан иштирокчи танлаб олиниб, муайян ҳудуд жамоаси шакллантирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллалари қизларидан ташкил топган 14 жамоа иштирок этди. Форум доирасида жамоалар Ватан, оила муқаддаслиги, саломатлик ва гигиена, юртимизда жорий этилган 12 йиллик таълим тизимининг самарадорлиги, муомала маданияти, оила одоби, хонадонлар ободлиги, миллий анъана ва қадриятларимизнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги билимларини намойиш этди. Айни пайтда уларнинг яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, одам савдосининг оғир оқибатлари, “оммавий маданият”, мафкуравий таҳдидларга оид билимлари синовдан ўтказилди. Иштирокчилар саҳна кўриниши, видеолавҳа, бадиий ижро, расм ва плакатлар воситасида муайян мавзуни очиб берди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Ўқувчингиз «хобби»сини биласизми?
Ўқувчилар ўртасида ҳаётга енгил муносабатда бўладиган, дунёқараши тор ва юзаки фикрлайдиган ўсмирлар ҳам йўқ эмас. Аслида ҳаёт гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, уни қанчалар қизиқарли
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
