Кулгу-шифо (2014/24)
Кечга қолган томошабин театрга ҳаллослаб кириб, назоратчига чиптасини узатди. Назоратчи огоҳлантирди:
– Томоша аллақачон бошланган.
Залга секин, оёқ учида қадам ташлаб киринг.
– Нима, дарров ухлаб қолишдими?
* * *
– Оғайни, уйга роса кеч қолдик. Энди хотинимга нима дейман?
– Нима ҳам дердинг, “келдим” дейсан, қолганини хотининг давом эттираверади.
* * *
– Онаси, нуқул папкангизни қолдириб келдингиз, деб танбеҳ берардинг. Мана, кўриб қўй, бугун олиб келдим.
– Нима? Эрталаб папкасиз чиқиб кетгандингиз-ку?