Оқчорлоқ чорловлари

Инсониятга онг ато этилиши, унинг бу ёруғ оламда кўплаб сирли ҳодисотларнинг тагига етиши учун дастак бўлиб хизмат қилди. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, бизни ўраб турган табиатнинг бошқа бир яратиқлари ҳам ўз тақдирлари билан дунёга келганлар. Фақат буни идрок қила олиш қобилияти уларда мавжуд эмас. Масалан, ҳайвонот олами, қушлар, ҳашаротлар…

Инсон буни тўғри англаб ета олади, назаримда. Аждоди машҳур мусиқачи Иоганн Себастиян Бахга бориб тақалувчи ХХI асрнинг машҳур америкалик ёзувчиси Ричард Бах қаламига мансуб “Оқчорлоқ ва Жонатан Лингвистон” асарини олайлик. Унда бутун ҳаётларини шўр денгиз устида балиқ тутиб кун кечирувчи оқчорлоқларнинг ҳаёти тасвирланади.

Асардаги ҳар бир қушнинг тақдирида инсон ҳаёти акс этишига қарамасдан ҳар қандай китобхон унда қушларнинг ҳам тақдири борлигини англай олади. Турмуши бир зайлда, ўзгаришсиз кечаётган бу балиқчи қушлар орасидан бир оқчарлоқ тўдадошларига ўхшамаган тарзда ҳаёт кечира бошлади. Жонатан ўз умрини мана шу шўр денгизда балиқ тутиб ейиш учун берилган деб ўйламади. У ҳаёт тарзини бутунлай ўзгартира олиши мумкинлигини, бунинг учун эса тинимсиз меҳнат қилмоғи, ўзига ато этилган кучни юзага чиқармоғи керак эди. У шу тариқа қариндошларидан, денгиз балиқчаларидан ўзини ҳоли тута бошлади ва оқчарлоқлар уча олмайдиган марраларни босиб ўтишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Жонатан атрофига теран назар соларкан, бу ҳаётда ҳар бир жонзотнинг имконият даражаси чексиз эканлигини, уни кучли хоҳиш ва тинимсиз меҳнат билан юзага чиқариш мумкинлигини ўз амалиёти орқали исботлаб беришга уринади. Асар сўнгида эса ўз қарашларининг қанчалик тўғри эканига сафдошларини ҳам ишонтира олади.

Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, инсон ва жонли мавжудотларнинг келгусидаги фаолияти ўз меҳнатига ва кучига боғлиқ. Аммо бу тақдирни бутунлай ўзгартира олиш мумкин дегани эмас. Бунда шакл, замон ва макон ўзгаради, холос. Моҳият эса битикдагидек қолаверади.

Олим Гулфиза МУРОДУЛЛО қизи,

Термиз давлат университети талабаси

Яна ўқинг:  ЁЗ ҚЎЙНИДА ЯЙРАЙМИЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: