XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2014/24)

  • Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 5-6 июнь кунлари юртимизда ташкил этилган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим заҳиралари” мавзуидаги халқаро конференция юксак савияда ўтказилди. Мазкур анжуманда 40 та мамлакат ва 20 та халқаро ташкилотлардан 200 нафардан зиёд меҳмонлар иштирок этди.
  • Тошкент шаҳридаги “Локомотив” истироҳат боғида “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида ҳамда 5 июнь – Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан ташкил этилган “Экоҳафталик – 2014”нинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
  • Пойтахтимизда “Намунали ҳарбийлар оиласи” анъанавий кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
  • Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида соҳага тегишли янги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва уларни фуқароларга етказиш ҳамда тизим фаолиятига жорий қилинаётган янгиликларга бағишланган анжуман ўтказилди.
  • Тошкент Фотосуратлар уйида миллий матолар кўргазмаси бошланди.
  • Олтинкўл туманида янги – “Олтин соҳил” маданият ва истироҳат боғи иш бошлади. Ушбу оромгоҳ Соғлом бола йилида фарзандларимиз учун муносиб туҳфа бўлди.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: