Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

СПОРТЧИЛАР ОИЛАСИ

08.12.2012
60 марта ўқилди
СПОРТЧИЛАР ОИЛАСИ

Республикамизда болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида қатор Давлат дастурлари ва Ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида давлат ташкилотлари билан бир қаторда нодавлат ташкилотлар ҳам кўплаб давра суҳбатлари, спорт тадбирларини ўтказиб келишмоқда.

Жорий йилнинг Президентимиз томонидан “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши муносабати билан оилавий спорт мусобақаларининг ташкил этилиши оммавий спорт турларининг ривожланишига хизмат қилмоқда.

28 ноябрь куни пойтахтимиздаги “Чилонзор” спорт мажмуасида “Спортчилар оиласи – мустаҳкам оила” оилавий спорт ўйинларининг ўтказилиши бунга ёрқин мисолдир. Мазкур тадбир “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Тошкент шаҳар филиали ҳамкорлигида ўтказилди.

Мусобақалар икки босқичда ташкил этилиб, маҳаллаларда ўтказилган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган оилавий жамоа шаҳар босқичида иштирок этди. Улар спортнинг югуриш, акробатика, нишонга отиш эстафетаси, ким чаққон ва мерган, моҳир ҳужумчи, арқон тортиш, моҳир ўқотар, чаққон она ҳамда эпчил қиз шартлари бўйича беллашдилар.

– Пойтахтимизнинг 11 та туманидан келган оилавий спорт жамоаларининг барчаси ушбу мусобақага зўр тайёргарлик билан келишган. Шунинг учун баҳолаш анча қийин кечмоқда. Чаққонлиги, эпчиллиги боис мусобақа якунига кўра Сергели туманидан Қаюмовлар оилавий жамоаси 1-ўринга муносиб деб топилди. 2-ўрин Юнусобод, 3-ўрин Учтепа ва Чилонзор тумани оилавий жамоаларига насиб этди, – дейди 5-Олимпия заҳиралари спорт мактаби директори Муҳаммаджон Туркманов.

Теглар:#2012/48

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Марафон: халқаро мусобақа якунига етдиСпорт

Марафон: халқаро мусобақа якунига етди

V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон

13.03.2023214
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241089
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024961
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022323