БАРЧАГА МАНЗУР БЎЛДИ

Жиззах тумани Ахборот-ресурс маркази умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим муассасаларига доимий методик марказ бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу ерда китоблар фонди жами 11 975 нусхани ташкил қилиб, китобхонлар сони 2700 нафардан зиёд. Китобхонлар Ахборот-ресурс маркази ходимлари билан ҳамкорликда шонли саналар, муҳим ва унутилмас кунларга бағишлаб мунтазам равишда адабий кечалар, китобхонлар учрашуви ва шу каби турли тадбирлар уюштириб келишади.

Яқинда бу ерда она тилимизга давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда ўқув даргоҳимизнинг педагог жамоаси ва ўқувчилари ҳам фаол иштирок этишди. Шу куни “Она тилим – жону дилим” номли кўргазма очилди. Унда ўқувчиларимиз ўқишда ва жамоат ишларида яхши ютуқларини қўлга киритиш билан бир қаторда ўзлари тайёрлаган альбом, буклет ва бошқа кўргазмали қуроллари билан иштирок этишди. “Саводхон” номи билан аталувчи деворий газетасида адабиёт тўгараги аъзоларидан Севинч Одилова, Мушарраф Қурбонова, Беҳзод Абдураҳмонов, Ҳамида Шавкатова каби ўқувчилар ўз ижодий ишлари, шеър ва мақолалари билан қатнашишди.

Дилором КЎЧИМОВА,

Жиззах туманидаги 1-умумтаълим мактабининг олий тоифали ўқитувчиси,

Халқ таълимими аълочиси

Яна ўқинг:  Ҳаваскорлик халқ театрларининг республика фестивали

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: