Шарофиддин “Катта дубулға” турнири совриндори
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси бошланди.
Ушбу нуфузли турнирда ўзбекистонлик полвонлар ҳам иштирок этишмоқда.
Бугун – 60 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Шарофиддин Лутфуллаев Украина, Грузия давлати вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалгача етиб борди. Финал остонасида эса у афсуски, бошқа бир грузиялик рақибга имкониятни бой бериб қўйди. Ҳамюртимиз бронза медали учун кечган жангда қозоғистонлик Елдош Сметовни мағлуб этди ва совриндорлар қаторидан ўрин олди.
Т. ОРТИҚОВА