Ўзбекистон Миллий матбуот марказида экологик назорат шаклларини аниқлаш масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари, ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари, экологлар ва журналистлар иштирок этди.
Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Умаров ва бошқалар мамлакатимизда атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш ва экологик муаммоларнинг инсон саломатлигига салбий таъсирини камайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Президентимиз Ислом Каримов томонидан баён этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси бу борадаги миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришда муҳим дастуриламал бўлаётир.
Концепцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Экологик назорат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда экологик назоратнинг асосий тамойиллари, объектлари ва субъектлари, воситалари ўз аксини топган, жамоат экологик назоратини ташкил этиш, амалга ошириш услублари ва шакллари белгиланган. Мазкур қонун лойиҳаси бир неча босқичда кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилмоқда. Шу мақсадда турли тадбирлар, семинар ва анжуманлар ташкил этилмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Сиёсат“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?
2019 йил 11 март куни “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Мазкур қонуннинг мақсади, фуқароларнинг репродуктив саломатл
СиёсатМангулик ва абадият қонунияти
Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей
СиёсатТАБИАТНИ АСРАШГА ҚАРАТИЛГАН БИОТЕХНОЛОГИЯ
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган ва интродукция қилинган ўсимликларни кўпайтириш ҳамда улардан кенг фойдаланиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчи
Тиббий сабоқлар“Иммун патрули” лойиҳаси ишга тушириладими?
Болалар саломатлигини сақлаш, уларнинг юқумли касалликлар ва вакцинация ҳақидаги билимини ошириш мақсадида Жаҳон Соғликни Сақлаш ташкилоти (ЖССТ) “Иммун патрули” ўйин платформасини
