Ранглар мўъжизаси

Ўзбекистон Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида таниқли рассом, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Темур Саъдулланинг “Ижод сарчашмалари” номли кўргазмаси намойишига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Кўргазманинг очилишига бағишланган тадбирда сўзга чиққан музей директорининг илмий ишлар буйича ўринбосари Юсуф Турсунов рассомнинг ҳаёти ва серқирра ижоди ҳақида қисқача сўзлаб берди. Мусаввирнинг баракали ижоди унга кўплаб муваффақиятлар келтирди. У 2000 йилда “Офарин” – “Йилнинг энг яхши ижодкори” республика танловининг ғолиби, 2012 йили мустақиллигимизнинг 21 йиллиги арафасида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвонига сазовор бўлган.

Дарҳақиқат, Темур Саъдулла асарларида Ватанни севиш, ҳаётга муҳаббат, боболаримиз қолдирган маданий ва маънавий мерос ёрқин бўёқларда ифода этилган. У таниқли мўйқалам соҳиби Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Ахмаров мактаби анъаналарини давом эттириб, уни янада сайқал топтириб келмоқда.

Рассом кўргазмасида буюк мутафаккир Алишер Навоий дунёсини очиб беришда алоҳида миниатюра йўналиши орқали қилган баракали ижоди ва бошқа кўплаб асарлари йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Маҳзуна БОЗОРОВА,

ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети талабаси

Яна ўқинг:  Dillarga quvonch ulashib...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: