Сунъий гўзалликнинг зарари

Буюк Британия ва АҚШ олимлари замонавий косметик воситаларнинг комплекс тадқиқотлари натижасида косметика аёл саломатлигига зарар етказади, деган хулосага келмоқда.

Олимлар косметика таркибига кўплаб ҳар хил зарарли моддалар киришини ва улар косметик воситаларда кўзда тутилган дозаларда зарар қилмаслигини аниқлади. Бироқ уларни узоқ вақт давомида мунтазам равишда қўллаш, ушбу моддаларнинг организмда тўпланиб қолишига олиб келиб, турли аллергик реакцияларни ва ҳатто астма ҳамда онкологик хасталикларни келтириб чиқариши мумкин экан.

Хусусан, дезодорантлар таркибидаги алюминий тузлари энг зарарли моддалар сифатида қайд этилади. Улар кўкрак бези саратони ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, нафақат аёллар, балки дезодорантлар, душ учун геллар ва мураккаб таркибли совунлардан фойдаланувчи эркаклар ҳам хатар гуруҳига кириши айтилади. Шу боис косметик воситаларни ишлаб чиқарувчи фирмаларни танлашда жуда эҳтиёт бўлиш лозим.

З.МАМАТҚУЛОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Бўғим оғриғидан халос бўлишни истайсизми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: