Доимо эъзоздасиз

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Доимо эъзоздасиз” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда турли соҳаларда меҳнат қилган ва бугунги кунда кексалик гаштини сураётган нуроний онахонлар меҳнати эътироф этилди.

Тадбир доирасида Иккинчи жаҳон уруши йилларида адабиёт, санъат, фан ва бошқа жабҳаларда фаолият юритиб фидойилик кўрсатган фахрий аёллар рағбатлантирилиб, эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, уларга Касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги санаторийларда дам олишлари учун имтиёзли йўлланмалар берилди.

– 1,5 миллион ўзбекистонликлар Иккинчи жаҳон урушига чақирилган эди. Қурбон бўлганлар хотирасини ёдга олиш учун юртимизда Хотира майдони ташкил этилди. Ушбу табаррук майдондаги манзиллар китобида ким қаерда туғилиб ўсгани, номлари аниқ қилиб ёзиб қўйилган. Бу, халқимизга, жанг майдонларида ҳалок бўлган аждодларимизга давлат томонидан кўрсатилган юксак эътибор, қадр деб биламан, – дейди Ўзбекистон “Нуроний” жамғармаси фаоли Мукаррам Муҳиддинова.

Тадбирда турли йилларда адабиёт йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган шоира қизлар ҳамда иқтидорли йигитлар иштирокида ўтган мушоира ҳамда ҳалқимизнинг севимли санъаткорлари ижросидаги куй ва қўшиқлар барчага завқ улашди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова иштирок этди.

М.ҚУРБОНОВА

Яна ўқинг:  Do‘stlik

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: