ЖЧ – 2014 САРИ ЯНА БИР ҚАДАМ

16 октябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Жаҳон чемпионати саралаш босқичи 4 тур баҳслари доирасида Қатар ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро куч синашдилар.

Вакилларимиз ниҳоятда қийин кечган учрашувда кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Учрашув кутилганидек футболчиларимизнинг устунлиги остида бошланди. Кетма-кет уюштирилган ҳужумлар тобора ҳавфли кўриниш ола бошлади ва бу тез орада ўз самарасини берди. Учрашувнинг 13 дақиқасида ташкил этилган ана шундай ҳужумлардан бирида Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан жарима майдончасига узатиб берган тўпни Санжар Турсунов тўхтатиб ўтирмасдан дарвоза сари йўллади. Тезкор гол режаси амалга ошди. Голдан кейин қатарликлар олдинга ташланишган бўлса, бизникилар кучни тежаш учун ҳам ўйин суратини пасайтиришга ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа аъзоларида ҳам айтарли хавфли вазиятлар юзага келгани йўқ.

Учрашувнинг иккинчи бўлимига келиб ноқулай иқлим шароити ўзини кўрсата бошлади ва натижада футболчиларимизнинг жисмоний имкониятлари бироз қисқаргандек кўринди. Бундан фойдаланган Қатар терма жамоаси кучли босим уюштира бошлади. Бунинг натижасида терма жамоамиз дарвозаси олдида хавфли вазиятлар юзага кела бошлади. Аммо терма жамоамиз ҳимояси шу куни ўз вазифасини аъло даражада уддалади. Бундан ташқари дарвозабон Игнатий Нестеровнинг фаоллигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур.

13 дақиқада киритилган гол ўйин сўнггигача ўзгармай қолди ва шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси ўзи учун муҳим бўлган ўйинда илк уч очкони қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Яна ўқинг:  YAXSHIYAM BAXTIMGA OYIM BOR

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: