Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

МАЖБУРИЯТ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ

30.10.2012
74 марта ўқилди
МАЖБУРИЯТ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ

Мамлакатимиз қонунчилик тизими ўзининг мукаммал ва ҳар томонлама аҳоли манфаатлари учун хизмат қилиши билан бугун дунёнинг ривожланган давлатлари қонунчилиги билан бир қаторда эътироф этилади. Зеро, юртимизда олиб борилаётган сиёсатнинг асоси ҳам аҳоли фаровонлигини қонунлар асосида таъминлашга қаратилган, десак муболаға бўлмайди.

Турли қонунларнинг қабул қилиниши соҳа ривожи йўлида дастуруламал вазифасини бажармоқда. Фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ҳам ана шундай ҳужжатлардан биридир. Бугун ана шу кодекснинг баъзи бир моддалари таҳлилига эътибор қаратамиз. Аниқроғи, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига асосан мажбуриятнинг бекор бўлиш асослари ҳақида сўз юритамиз.

Мажбурият тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи, мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳакозо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади. Кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.

“Мажбуриятнинг бекор бўлиш асослари” Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 340-моддаси талабларига кўра тўлиқ ёки қисман бекор бўлади. Мажбуриятни тарафлардан бирининг талаби билан бекор қилишга қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилмайди.

Мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлади. Тарафларнинг келишувига мувофиқ мажбурият уни бажариш ўрнига воз кечиш, ҳақини бериш (пул тўлаш, мол-мулк бериш ва шу кабилар) билан бекор қилиниши мумкин. Воз кечиш ҳақининг миқдори, муддатлари ва уни бериш тартибини тарафлар белгилайдилар. Муддати тўлган ёки муддати кўрсатилмаган ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши билан мужбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлади. Ҳисобга ўтказиш учун бир тарафнинг аризаси кифоя қилади. Қуйидаги талабаларни ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайди: даъво муддати ўтган талабларни, фуқаронинг соғлиғига шикаст етиши ёки унинг вафоти муносабати билан етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабни, алимент ундириш ҳақидаги талабини, умрбод асраш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга топшириш талабини, қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳоллардаги талабларни.

Ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни қоплаш ва алиментларга нисбатан мажбуриятлар хусусида янгилашни амалга оширишга йўл қўйилмайди. Агар тарафларнинг келишувига мувофиқ бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бекор қилади. Кредитор қарздорни унинг зиммасидаги мажбуриятлардан озод қилиши билан, агар бу ҳол бошқа шахсларнинг кредитор мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларини бузмаса, мажбурият бекор бўлади. Агар тарафлардан биронтаси ҳам жавоб бермайдиган вазият туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмай қолса, у бекор бўлади. Башарти, қарздор мажбуриятни кредиторнинг айбли ҳаракатлари туфайли бажариши мумкин бўлмаса, кредитордан ўзининг мажбурият бўйича бажарганларини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмас. Давлат органининг ҳужжати чиқиши натижасида мажбуриятни бажариш тўлиқ ёки қисман мумкин бўлмай қолса, мажбурият тўлиқ ёки унинг тегишли қисми бекор бўлади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Иммунитетни қандай кўтарамиз?Саломатлик

Иммунитетни қандай кўтарамиз?

Иммунитет тизими заифлашганда унинг олдини олиш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим? Аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган

05.04.2024259
Кунига бир километр пиёда юриш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?Тиббий сабоқлар

Кунига бир километр пиёда юриш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?

Пиёда юриш – жисмоний машқлар орасидаги энг осон ва қулай тури. Юриш саломатлик учун фойдали бўлибгина қолмай, инсоннинг руҳий ҳолатига ҳам ижобий таъсир этади. Хўш, пиёда юришнинг

15.08.2024338
Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?Тиббий сабоқлар

Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?

Нафас олиш – ҳаётни таъминловчи муҳим жараён. Аммо баъзан инсонларда нафас қисиши билан боғлиқ турли муаммолар юзага келади. Нафас қисишини келтириб чиқарувчи бир қанча сабаблар бо

14.06.2024184
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241086