Ёшликнинг жўшқин лаҳзалари

Самарқандда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳудудий кенгашлари ва бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ёшларнинг илмий ва ижодий интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Бирлашиб – биз катта кучмиз!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр масжиди – “Афросиёб” музейи – Улуғбек расадхонаси йўналиши бўйича югуриш марафони билан бошланди. Унда уч минг нафардан зиёд талаба-ёшлар, хотин-қизлар, ташкилот ва корхоналарнинг ёш ходимлари қатнашди.

Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетида ўтказилган “Ёшларга оид давлат сиёсати бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзуидаги илмий-амалий конференцияда мамлакатимизда мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар, ёшларнинг мақсад-ўйлари, уларни ташвишга солаётган муаммолар хусусида баҳс-мунозара юритилди. Шунингдек, шаҳардаги “Мўъжиза” амфитеатрида ташкил этилган тантанали маросимда кун давомида ўтказилган танлов ва мусобақалар ғолиблари, фаол иштирокчилар, иш фаолияти намунали деб топилган “Камолот” бошланғич ташкилотлари муносиб рағбатлантирилди.

Ф.НУРМУҲАММЕДОВ,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Ўзбекистон ва Буюк Британия ўзаро беллашади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: