“Куйгай”ни куйлаганда

Юнус Ражабий куйи билан Ўзбекистон халқ артисти Фароғат Раҳматова ижросида маромига етказиб куйланган “Куйгай” қўшиғини халқимиз ҳанузгача севиб тинглайди. Шу боис кўпгина ёш хонандаларимиз эл орасида бу қўшиқни кўп куйлашади.

Шу қўшиқ билан боғлиқ бир воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Чирчиқ шаҳридаги касб-ҳунар коллежларининг бирида байрам тадбири ўтказилаётган эди. Саҳнада коллежнинг иқтидорли ўқувчиларидан саналган Зайниддин исмли йигит “Куйгай”ни маромида куйлашни бошлади. Бутун зал сув қуйгандек жим-жит. Барча йиғилганлар қўшиқни сел бўлиб тинглашарди. Баъзилар Зайниддиннинг ширали овозига мафтун бўлиб бош чайқаса, баъзилар ёшлик дамларига бир зум “сайр” қилишарди. Қўшиқ ниҳоясига етай деганда, мусиқа аппарати ўчиб, микрофон ишламай қолди. Залдагилар “Нима гап, нима бўлди?”, деб пичирлаб қолишди.

Саҳна ортидан мусиқани бошқараётган киши чиқиб, “Аппаратимиз куйиб қолди”, деса бўладими?! Шунда домлалардан бири ўрнидан туриб “Куйгай”ни эшитиб ҳатто аппарат ҳам “дош беролмай” куйиб қолди-я, дейиши билан бутун зал қарсак чалиб юборганди.

Яна ўқинг:  Қандли диабет билан оғриган беморлар учун

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: