Астма (зиққинафас) ва аллергиянинг яна бир сабаби

Нафас қисиши билан кечадиган астма касаллиги ва аллергик касалликларини яна бир сабабчиси ёпиқ хоналарда кир қуритишдир, деган фикрни билдиришмоқда шотландиялик шифокор-тадқиқотчилар. Чунки, иситиш тизими (батарея)ларга ёйиб қуритиладиган кирлар хонадаги намликни 15-30 фоизга ошириб юборади.

Натижада замбуруғли бактериялар ва чанг канасининг ривожланишига қулай шароит яратилади. Бу эса ўз навбатида иммунитети паст одамларда юқорида тилга олинган касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Умуман олганда хонани тез-тез шамоллатиб туриш ва қуёшли кунларда деразаларни очиб қўйиш турли касалликлар-ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекциялар) ва гриппнинг олдини олади.

Яна ўқинг:  Памперсли энурез қандай хасталик?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: